Суриянинг Тартус шаҳрида дунёга келган чақалоққа Владимир Путин исми берилди. Бу ҳақда 8 май куни "Ал-Жадид" телеканали маълум қилди. Бола отаси, Сурия армияси ҳарбийсининг айтишича, у Россия президентига Сурияга террорчилик билан курашишда кўрсатаётган ёрдами учун шу тариқа миннатдорчилик билдирмоқчи бўлган.

Таъкидланишича, болакай ўзини яхши ҳис қилмоқда. Унинг ота-онаси болакай устига Россия байроғини ёпиб, уни шу кўринишда суратга олишган. Бу сурат Россиянинг Ҳмаймимдаги авиабазасининг Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилди.

2016 йил августда Владимир вилоятида яшовчи оила ўз ўғли исмини Путин деб ўзгартиришга қарор қилган. Оиланинг тушунтиришича, улар аввалроқ ўзининг дунёга келган ўғлига Россия президенти исмини берган мисрлик журналист ва таржимоннинг мисолидан илҳомланиб шундай қарорга келишган.  

Россиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси 2015 йил сентябрда бошланган. Дамашқ илтимосига кўра Россия террорчилик гуруҳларига қарши курашга қўшилган.