Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги БМТ ва халқаро ташкилотлар ишлари бошқармаси бошлиғи лавозимини вақтинча бажарувчи тайинланди

ТИВ матбуот хизматига кўра, Илдар Шигабутдинов БМТ ва халқаро ташкилотлар ишлари бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида тайинланган. 

Илдар Шигабутдинов бундан аввал Ўзбекистоннинг БМТдаги Доимий Ваколатхонаси маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.