Венгрия президенти Янош Адер қасамёд келтириб, иккинчи президентлик муддатидаги мажбуриятларини бажаришга киришди. Бу ҳақда Венгриянинг MTI ахборот агентлиги хабар берди

Адернинг инаугурацияси маросими Венгрия давлат йиғилишида (парламент) бўлиб ўтди. 13 март куни Венгрия парламенти Адерни иккинчи президентлик муддатига қайта сайлаганди. Президент лавозими учун сайловларда Адер ва мухолифатдан Ласло Майтеньи қатнашганди. 

Адернинг биринчи президентлик муддати 2012 йил май ойида бошланганди. 

Венгрия парламент республикаси ҳисобланади ва давлат раҳбари кенг ваколатларга эга эмас. Президент парламент томондан яширин овоз бериш йўли билан ҳар 5 йилга сайланади. Президент мамлакатни халқаро майдонда билдиради, қуролли кучлар бош қўмондони ҳисобланади, парламент маъқулловидан кейин бошқа давлатлар билан битимлар туза олади, элчилар ва юқори мансабдор шахсларни тайинлайди. Президент шунингдек парламентга, маҳаллий ўзини идора этиш органлари ва Европа парламентига сайловларни белгилаш ҳуқуқига эга.

Адер Венгрия президенти лавозими 1990 йил тиклангандан кейин мамлакатнинг 5-президенти ҳисобланади.