Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги муносабати билан табрик мактуби йўллади. Бу ҳақда Кремль маъмурияти сайтида хабар қилинган

Унда таъкидланишича, 9 май қутлуғ сана бўлиб, бутун инсоният ва Ватанни фашизм балосидан қутқариш учун фронтда ҳамда фронт ортида елкама-елка, бир тан-у бир жон бўлиб курашган ота ва боболаримиз қаҳрамонликларининг тимсолидир. 

Владимир Путиннинг алоҳида қайд этишича, тарихни ҳар қандай кўринишда ўзгартириш, фашизм ва нацизмнинг жиноий қилмишларини оқлашга бўлган уринишларга қарши биргаликда курашиш – мудҳиш урушда ҳалок бўлганлар ва қатнашган аскарлар хотирасига энг яхши ҳурмат бажо келтириш бўлади. 

Владимир Путин, шунингдек, Шавкат Мирзиёевдан уруш фахрийлари ва фронт ортида меҳнат қилганларга таъзимини етказиб қўйишни сўраб, уларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва фаровонлик тилаб қолишини билдирган.