Корея Республикаси Мудофаа вазири матбуот котиби Луна Сангюн маълум қилдики, мамлакат қуролли кучлари 9 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари арафасида КХДР томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган иғволар эҳтимоли туфайли кучайтирилган жанговар ҳолатга келтирилган.

«Биз жанговар тайёргарликнинг кучайтирилган тартибини сақлаб қолмоқдамиз», — дея Сангюннинг сўзларини келтирган Ёнҳап агентлиги.

Унинг қўшимча қилишича, сайланажак янги давлат раҳбари мамлакат қуролли кучлари устидан назоратни қўлга олади.

Жанубликлар Шимолий Корея сайлов вақтида баллистик ракеталар учириши ёки ядро қуроли синовини амалга ошириши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мамлакат жанубий чегараларидаги икки оролда жойлашган ҳарбий отрядларни кўздан кечириш учун келган вақтида Пхеньян Жанубий Кореяга ҳужум қилиш имкониятларини кўриб чиқиш кераклигини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.