2017 йил 1-чорак якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси  Ташқи ишлар вазирлигида 24 нафар хорижий журналист аккредитациядан ўтган бўлиб, улар 9 давлатнинг 11та ахборот агентлиги, 4та телеканал ва радиоси ҳамда 3та босма нашрларини намоён этадилар. Бу ҳақда ТИВнинг жорий йил ўтган уч ойлигига доир ҳисоботида сўз юритилган. 

Бундан ташқари, 2017 йилнинг 1-чорагида ТИВ веб-саҳифасида ўзбек, рус ва инглиз тилларида 619 та материал жойлаштирилди. Уч ой мобайнида дунёнинг 154 мамлакатидан 389 844 та кўриш қайд этилди (Ўзбекистон – 66,6 фоиз, Россия – 8 фоиз, Қозоғистон – 2,9 фоиз, АҚШ – 2 фоиз).

2017 йилнинг 31 март ҳолатига кўра, ТИВнинг Facebook саҳифаси 45 мамлакатдан 10727 нафар фойдаланувчига «ёқди» (“like”), ТИВнинг Youtube канали обуначилари 790 тага етди.