Фашизм дунёнинг кўплаб халқлари қўшма саъй-ҳаракати туфайли мағлуб этилган. 58 мамлакат кирган Ҳитлерга қарши коалиция ҳаракатлари сабабли. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Бишкекда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 72-йиллигига бағишланган митингда айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, ғалаба албатта, “собиқ Иттифоқнинг 15 республикаси халқлари жасорати ва қаҳрамонлиги, уларнинг бирдамлиги эвазига қўлга киритилган”.

“Қирғизистон собиқ Иттифоққа ҳужум бошланган кундан эътиборан четда турмади. Урушнинг илк кунларидан “Ҳаммаси фронт учун, ҳаммаси Ғалаба учун!” шиори – халқимиз ҳаётининг ажралмас бўлагига айланди. Бизнинг республика фронга қурол-аслаҳалар, озиқ-овқат ва кийим-кечаклар, мудофаа саноатига эса – муҳим стратегик хомашё етказиб берган. Фрунзе пиёда аскарлари билим юрти зобит кадрларни тайёрлаш билан шуғулланган”, - деган Атамбоев.

Қирғизистон раҳбарининг қўшимча қилишича, Иккинчи жаҳон уруши йилларида қирғизистонлик ҳар бир эркак фронтга чақирилган.

“Уларнинг учдан бир қисми рус шаҳарлари ва қишлоқлари, Россия, Украина ва Беларуснинг фашистлар томонидан эгаллаб олинган ҳудудларини озод қила туриб ортга қайтиб келмади, улар уруш майдонларида бутунлай қолиб кетишди”, - дея таъкидлаб ўтган Алмазбек Атамбоев.