«Афсуски, Россияда сўнгги йилларда ксенофобия, биродар халқлар ўртасида душманлик кайфиятини уйғотаётганлар овози баланд эшитилиб бормоқда», - дея маълум қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Ғалаба кунига бағишланган митингда.

Унинг сўзларига кўра, таниқли рус ёзувчиси Михаил Веллер бир неча йил аввал журналистларга берган интервьюсида скинхедларни қўллаб-қувватлаган, ҳамда улар рус давлатини ҳимояси бўйича функцияни ўзига шунчаки олаётгани ҳақида маълум қилганди. Яъни скинхедлар юзлаб ҳимоясиз кишилар, жумладан болаларни ҳам ўлдириб, маълум бўлишича, Россия манфаатларини ҳимоя қилишаётган экан», - деган давлат раҳбари.

Санкт-Петербургдаги сўнгги фожиадан кейин эса алоҳида рус сиёсатчилари ва ОАВ Қирғизистондан бўлган мигрантларга қарши очиқдан-очиқ чиқишмоқда. 

«Масалан, давлат Думаси депутати Константин Затулин «Россия-1» телеканали эфирида Қирғизистондан бўлган мигрантларга қаттиқ чоралар кўришга чақирди, унинг фикрича, қирғизлар – ўзгалар, улар Россияда тарихан яшаб келаётган халқлар ичига кирмайди. Мен ўша кўрсатув бошловчисига Затулинга муносиб жавоб қайтаргани учун миннатдорман», - дея таъкидлаб ўтди президент.