«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатди

Қайд этилишича, уэльслик футболчи «Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньо билан оғзаки келишувга эришган.

Бэйл «Манчестер Юнайтед»га фақат бир шарт билан ўтади: жамоа чемпионлар лигасига йўлланма олиши керак.

Бундан олдинги хабарларда «Реал» президенти Флорентино Перес кўп жароҳат олаётган бу футболчи билан хайрлашишга тайёрлиги ҳақида айтилганди.

Жорий мавсумда Бэйл жамоанинг 26 учрашувида қатнашди ва 9 гол уриб, 5 голга узатма берди.