Бир неча кун олдин “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг расмий сайтида ўзбекистонликлар #ХотираУз ҳештегини трендга олиб чиқишни режалаштирганлиги тўғрисида хабар берилган эди. 

Шу муносабат билан 9 май куни соат 9:00 дан 11:00 га қадар Twitter ижтимоий тармоғида #ХотираУз ҳештегини трендга олиб чиқиш режа қилинди.

Бунинг учун, Сиз: 

– Twitter ижтимоий тармоғидан шахсий профилингизни очинг; 
– #ХотираУз ҳештеги остида ўз фикрларингизни қолдиринг; 
– #ХотираУз ҳештеги остида қолдирилган постларга “ёқди” (Like) ҳамда “улашаман”(Retweet) тугмаларини босинг.

Эслатиб ўтамиз, #ХотираУз ҳештегини трендга олиб чиқиш юзасидан бир гуруҳ ёшлар томонидан Тошкент ахборот технологиялари университетида кўнгилли гуруҳ ташкил этилган.