Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган «Ал-Айн» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 34-дақиқасида Носир аш-Шамроний ҳисобни очган бўлса, 77-дақиқада Умар Абдурраҳмон жарима тўпини аниқ амалга ошириб ҳисобдаги фарқни оширди. Учрашувнинг асосий вақтида қўшиб берилган биринчи дақиқасида Иброҳим Диакий томонидан киритилган гол ҳисобнинг йирик кўриниш олишига сабаб бўлди.

Натижада Сергей Лушчансиз илк учрашувини ўтказган ва Виктор Карпенко бошчилигидаги дастлабки ва охирги учрашувини ўтказган «Бунёдкор» йирик ҳисобдаги мағлубият билан мусобақани тугатди.

ОЧЛ, 6-тур

«Ал-Айн» - «Бунёдкор» 3:0 (1:0).
Голлар: Носир аш-Шамроний (34), Умар Абдурраҳмон (77), Иброҳим Диакий (90+1).
«Ал-Айн»: Холид Исо, Кайо, Умар Абдурраҳмон, Холид Абдурраҳмон, Муҳаннад Салим , Носир аш-Шамроний (Иброҳим Диакий, 79), Ли Мюнг Чжу, Муҳаммад Халфан (Аҳмад Юсуф, 70), Салим Жума, Саид Жума, Данило Асприлья (Бандор Муҳаммад, 46).
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Жавлон Мирабдуллаев, Элдор Шомуродов, Вадим Чемиртан (Шаҳзодбек Нурматов, 77), Достон Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Сардор Азимов, 90+3), Даврон Умиров, Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов (Алишер Саноев, 63).