Англия премьер-лигасининг 36-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтди. Унда «Челси» Мидлсбро«ни қабул қилди.

Учрашувнинг 23-дақиқасида Диего Коста ҳисобни очган бўлса, Маркос Алонсо 34-дақиқада фарқни иккитага оширди. Иккинчи бўлимда Неманья Матич ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Ушбу ғалабадан кейин «Челси» ҳисобидаги очколар сони 85тага етди ва яна учта учрашув қолганида «Тоттенҳэм»ни 7 очкога ортда қолдирмоқда. «Мидлсбро» эса (28 очко) расман Англия премьер-лигасини тарк этадиган бўлди. Эндиликда жамоа ҳеч қанақасига 18-ўриндан юқорига кўтарила олмайди.

Англия премьер-лигаси, 36-тур

Челси – Мидлсбро 3:0 (2:0)
Голлар:
Диего Коста (23), Алонсо (34), Матич (65).
Челси: Куртуа, Давид Луиз (Терри, 84), Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес, Педро (Чалоба, 81), Фабрегас, Азар (Виллиан, 72), Диего Коста.
Мидлсбро: Гьюзан, Чемберс, Френд, Фабио, Гибсон, Форшоу (Лидбиттер, 56), Клейтон, Траоре (Бэмфорд, 57), де Роон, Даунинг, Негредо (Жестед, 83).
Огоҳлантиришлар: Фабио (60), Бэмфорд (89).