Эрондаги кўмир шахтасида юз берган портлаш туфайли ҳалок бўлганлар сони 42 кишига қадар ошди. Бу ҳақда SBS хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, қидирув-қутқарув амалиёти доирасида яна етти жасад аниқланган, улар эксперт-криминалистларга топширилган.

Гулистон маҳаллий ҳукумати вакили Ризо Мороватийнинг сўзларига кўра, кўмир шахтасида бир кончи тирик қолаётган бўлиши мумкин.

3 май куни Эрон шимолидаги кўмир шахтасида портлаш рўй бергани хабар қилинганди.