Москвада “Ўлмас полк” акцияси бўлиб ўтди, унинг доирасида кишилар ўзларининг Иккинчи жаҳон урушида қатнашган қариндошлари фотосуратларини кўтариб олишди. Совуқ об-ҳаво ва қуёшнинг кўриниш бермаганига қарамай, минглаб кишилар Москва марказига акцияда иштирок этиш учун келишди. “Ўлмас полк” колоннаси Қизил майдон бўйлаб ҳам ўтди. Акция Ленинград шоҳ кўчасидаги “Динамо” метро бекатида яқинида бошланиб, Тверь, Тверь-Ямск, Охотний ряд, Манеж ва Қизил майдон бўйлаб ўтди. Акция Россия ва хорижда ўнинчи маротаба ўтказилмоқда.

Фото: Газета.ru