Испания чемпионатининг 36-турида «Реал» ва «Гранада» жамоалари ўртасида кечган ва мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилган учрашувда қизиқ воқеа рўй берди.

Marca хабарига кўра, «Гранада» бош мураббийи Тони Адамс ўйин вақтида пиджагини ечди ва жилетнинг ўзида қолди. Бу ҳолат «Реал» захира ўриндиғидаги футболчиларга ғалати кўринган. Улар ўзаро ҳазиллаша бошлашади, аммо Иско ҳаммадан ўтиб тушади. У англиялик мутахассисга қарата «Официант, бир бутилка кока-кола келтиринг» дея қичқиради.

Бундан ташқари, «Реал» ҳужумчиси Мариано Адамснинг ҳаракатларига тақлид қилган.