Франция ҳукумати Париж шимоли-шарқида жойлашган қочқинлар лагерини тозалашга киришди. Бу ҳақда Reuters агентлиги полицияга асосан хабар бермоқда.

Порт-де-ла-Шапель туманида ўтказилаётган амалиётда тахминан 350 нафар полициячи иштирок этмоқда.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, лагерда тахминан мингга яқин қочқинлар бор, уларнинг аксарияти Африка ва Афғонистондан бўлган мигрантлардир.