Хитойнинг Таншань шаҳрида яшовчи эркак маҳаллий дарёлардан бирида балиқ овлаётганда келиб чиқиши номаълум бўлган ҳарбий самолёт қанотининг 16 та снаряд бор бўлган бўлагини топиб олди. Бу ҳақда "Чжунго синьвэньван" портали хабар бермоқда. 

Айни вақтда мутахассислар 5 метрга 1,5 метрлик бўлакнинг келиб чиқишини аниқлаш билан шуғулланишмоқда. Снарядларни хавфсиз ташиш мақсадида воқеа жойига полициячилар ва қутқарувчилар етиб келишган. Қанот бўлаги тадқиқ қилиш учун шаҳар маъмуриятига жўнатилган.