"Манчестер Юнайтед" футболчилари Златан Ибраҳимович ҳамда Поль Погбани шартномаси ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Маълумот шу ҳафта Германияда тақдимоти бўлиб ўтадиган "The Dirty Business" китобини чоп этилди. "МЮ"нинг икки ўйинчи маоши ҳақида Daily Mail’га маълумот келиб тушган. 

Жорий мавсум охирида шартномаси тугайдиган Златан Ибраҳимович 1 йилда 19 млн фунт стерлингдан бироз кўпроқ ишлаб топган. Футболчи ҳафтасига 367 минг фунт стерлинг, шунингдек, маълум миқдорда киритилган голлар учун 2,8 млн фунт стерлинг бонус олган. 

Жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погба эса йил давомида 8,6 млн фунт стерлинг олган бўлса, кейинги мавсумдан эса содиқлик учун қўшимча 3,4 млн фунт стерлинг олади.