instagram.com сайтининг мобил версиясида суратга олиш ва уларни юклаш имкони пайдо бўлди. Бироқ фойдаланувчилар ҳозирча фильтрлардан фойдаланиб, уларни кенгайтирилган таҳрирдан ўтказиш имконига эга эмаслар - фақат суратни айлантириш ва форматни танлаш мумкин. Видео фақат илова орқали юкланади. 

Instagram мобил версиясининг ташқи кўриниши ўзгармаган: унда худди шундай лентани кузатиш, хабарларни ўқиш ва фойдаланувчилар профилини кўздан кечириш мумкин. Сайтда "Тарихлар" ва шахсий хабарлар бўлими йўқ. 

Фото:TechCrunch

TechCrunch'да таъкидланишича, компания 2017 йилнинг мартидан янгиланган веб-версияни тестдан ўтказмоқда. Унда "Қидирув ва қизиқ" (Explore) бўлими пайдо бўлди, бу бўлимда тавсия қилинган дўстлар постлари ва бошқа фойдаланувчиларнинг машҳур суратларини кўриш мумкин.