Исроил ташқи ишлар вазири Туркия элчиси Камол Ўкемни мамлакат президенти Тоййиб Эрдўғаннинг Исроил ҳақидаги баёнотлари сабаб чақиртирди. Бу ҳақда Jerusalem Post газетаси хабар берди.

Куни кеча Эрдўған мусулмонларни Қуддусдаги “Ал-Ақса масжидига кўпроқ ташриф буюришга” чақирди, сабаби “Исроил босиб олган Қуддуснинг ҳар бир куни улар учун “ҳақоратлидир”. У шунингдек Исроилнинг мусулмонлар азон айтишига тақиқ қўйишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ҳам танқид қилди.

"Ўз давлатида инсон ҳуқуқларини тизимли тарзда бузадиганлар, минтақада ягона демократия ўрнатиш ҳақида ўргатишмаса ҳам бўлади", - дея Исроил ТИВ вакили Эммануэль Начсоннинг сўзларини келтиради нашр.

Маълумот учун, Туркия ва Исроил қачонлардир стратегик шериклар бўлган, бироқ кейинчалик Анқарада ҳукумат тепасига янги сиёсатчилар келгач, муносабатлар совуқлашиб кетди.