7 май куни Францияда ўтган президентлик сайловларидан кейин мамлакатнинг янги президенти этиб сайланган Эммануэль Макрон АҚШ, Буюк Британия, Германия, Туркия ва Канада раҳбарлари билан телефон орқали шахсан гаплашди. Бу ҳақда "Олға" ҳаракати баёнотига иқтибос келтирган ҳолда "Франс Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, Макрон бир қатор давлатлар етакчиларидан, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиндан табрик мактублари олган.