"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пикега Мадриддаги теннис мусобақаси вақтида мухлислар томондан ҳуштакбозлик қилинди. Бу ҳақда Португалиянинг A Bola нашри хабар бермоқда. 

Бу ҳолат Пике Профессионал теннисчилар уюшмасининг Мадриддаги мусобақасининг теннисчилар Давид Феррер ва Михаил Кукушкин ўртасидаги 1-давра учрашувига ташриф буюрганда юз берди. Мадридлик фанатлар трибунада каталон клуби футболчисини кўришгач, бир неча дақиқа давомида унга ҳуштакбозлик қилишган, ҳақоратлашган ва Мадриднинг "Реал" клуби шиорларини ҳайқиришган.