Шавкат Мирзиёев Хитойга беш кунлик ташриф билан боради

Ўзбекистон 09 Май 2017 58950

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой сафарига отланмоқда. Давлат раҳбари 11–15 май кунлари ХХРда давлат ташрифи билан бўлади. Шундан сўнг президент 14-15 май кунлари Пекин шаҳрида «Бир қутб, бир йўл» халқаро форумида иштирок этади.

Президентнинг ушбу муҳим ташрифи ҳақида дастлаб 21 апрель куни Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтган ШҲТ ТИВК навбатдаги йиғилиши доирасида ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ванг И билан учрашуви мобайнида эълон қилинган эди.

21 апрель куни пойтахтимизда бўлиб ўтган «Ҳаракатлар сарҳисоби: 2017 йил 1 чорак якунлари» анжуманида ҳам президентимизнинг Хитойга давлат ташрифи ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган эди.

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобовнинг айтишича, бу давлат ташрифининг кун тартибидаги асосий масала –  савдо, инвестиция соҳасидаги иккитомонлама муносабатларнинг ҳозирги кундаги аҳволи, хавфсизлик соҳасидаги масалалар, шунингдек, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик бўлади.

Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад – Хитой билан стратегик шерикликни янада кучайтириш ва ушбу давлат билан катта ҳажмдаги ҳужжатлар тўпламини имзолаш. Улар орасида икки давлат хўжалик субъектлари ва корхоналари ўртасида тижорий шартномалар бор.

Тадбир дастуридан ХХР раиси Си Жинпинг, Хитой Давлат кенгаши аъзолари, шунингдек, Хитойнинг йирик молиявий-иқтисодий ташкилотлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш ҳам ўрин олган.

Президентнинг Хитойга давлат ташрифи борасида Тошкентдаги Халқаро бизнес-марказида ўтган Ўзбек-Хитой бизнес форуми давомида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов ҳам чиқиш қилган эди. Унга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг ХХРга режалаштирилаётган ташрифи инвестицион ҳамкорлик бўйича янги лойиҳалар билан тўлдирилиши мумкин.

Бош вазир ўринбосарининг айтишича, ХХР Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шерикларидан бири ҳамда мамлакатга сармоя киритувчи энг йирик инвесторлардандир.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда икки давлат ҳамкорлиги натижасида ўнлаб стратегик аҳамиятга эга лойиҳалар амалга оширилди. Улар орасида Марказий Осиё–ХХР газ қувурининг тўрт тармоғини қуриш, Ангрен-Поп темир йўл линициясида 19 километрлик туннелни қуриш, Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи, Қўнғирот сода заводи бор.

Бундан ташқари, Ш.Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Хитойда «Бир макон, бир йўл» форумида ҳам иштирок этишни мақсад қилган.

ХХР ТИВ раҳбари Ванг Ига кўра, 28 нафар президент ва бош вазир Пекиндаги «Бир қутб, бир йўл» стратегияси доирасидаги халқаро ҳамкорлик бўйича олий даражадаги форумда иштирок этишини тасдиқлаган эди.

Форумда иштирок этишни Ўзбекистон, Аргентина, Беларусь, Чили, Чехия, Индонезия, Қозоғистон, Кения, Лаос, Филиппин, Россия, Швейцария, Туркия, Вьетнам президентлари, Камбожа, Эфиопия, Фижи, Юнонистон, Венгрия, Италия, Малайзия, Мўғулистон бош вазирлари, Мьянма давлат котиби, шунингдек, Покистон, Польша, Сербия, Испания, Шри-Ланка бош вазирлари тасдиқлашган.

ХХР раиси Си Жинпинг форумнинг очилиш сессиясида нутқ сўзлайди ҳамда форумда иштирок этиш учун келган мамлакат раҳбарлари билан мулоқот қилади.

Ванг Ининг сўзларига кўра, йиғилиш 15 май куни бўлиб ўтади. Унда мамлакат раҳбарлари ва бош вазирларидан ташқари, БМТ бош котиби, Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори, шунингдек, Жаҳон банки президенти қатнашади. Форум якуни бўйича «Бир қутб, бир йўл» стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик ҳақида келишув имзоланади. Унинг сўзларига кўра, форумда ҳаммаси бўлиб 1,2 мингдан ортиқ киши иштирок этади.

Хитой 2013 йилда «Бир қутб, бир йўл» иқтисодий ривожланишнинг янги стратегияси ҳақида маълум қилди. У Евроосиё давлатлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш ва инфратузилма яратишга йўналтирилган. Стратегия икки муҳим ривожланиш йўналишига эга: Буюк ипак йўлининг иқтисодий камари ва денгиздаги Буюк ипак йўли. Гап Шарқдан Ғарбга имтиёзли шартларда маҳсулотларни тўғридан-тўғри етказиб бериш бўйича савдо йўлагини ташкил этиш ҳақида бормоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93769 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45981 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51265 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9147 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20003 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 45 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 312 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 256 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар