«Спартак»нинг чемпион бўлиши «Зенит» раҳбариятининг тоқатини тоқ қилди.

«Зенит» бош мураббийи Мирча Луческу мавсум якунига етгач, жамоани тарк этади. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, «Терек»дан учралган мағлубиятдан кейин жамоа раҳбариятининг тоқати тоқ бўлган ва мавсум якунига кўра, руминиялик мутахассисни ишдан бўшатишга қарор қилган. 

Мавсум якунига етгач, икки томоннинг келишувига асосан шартнома бекор қилинади. Унинг ўрнини хорижлик мутахассислар Паулу Соуза ёки Чезаре Пранделлини бири эгаллаши айтиб ўтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Луческу «Зенит»да 2016 йилдан буён ишлаб келмоқда.