Таиланд жанубида жойлашган Паттандаги савдо марказларининг бирида иккита портлаш юз берди. Натижада камида 20 киши жабрланди.

Bangkok Post’нинг хабар қилишича, ҳодиса Муанг тумандаги савдо маркази ёнида рўй берган.

Straits Times маълумотига кўра, биринчи портлаш дўконда, иккинчи эса – савдо мажмуаси автотураргоҳида, воқеа жойига полиция ходимлари етиб келганида юз берган.