Тошкент шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” боғида Шоаҳмат ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали очилди. Улар Иккинчи жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани ўз қанотига олган.

Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкаллари аввал бошдан ҳайкалтарош Д.И.Рябичев томонидан ўйланган композицияда ўрнатилди.
 
Ҳайкалга тўрт томондан – тротуар йўлаклари ёки зиналар орқали бориш мумкин бўлади. Монумент кечки вақтларда тўрт томондан ҳам ёритиб турилади. Шунингдек, гуллар қўйишга мўлжалланган асос ҳам ўрнатилди. Ён атрофдаги ҳудуд кўкаламзорлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, монумент 2008 йилда Тошкент шаҳри чеккасига кўчирилганди.