Туркия адлия вазири Бакир Бўздак ва АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс Вашингтонда учрашув ўтказишди. Унинг давомида мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленнинг ҳибсга олиниши ва экстрадиция масаласи муҳокама этилди. У 2016 йилнинг июлидаги давлат тўнтаришга уринишни ташкиллаштиришда айбланмоқда.

Anadolu агентлигининг хабар беришича, турк томони Вашингтонга Гулен ташкилотининг жиноий фаолияти ҳақида янги ҳужжатларни топширган.

АҚШ Адлия вазирлиги биносида бўлиб ўтган учрашув тахминан 45 дақиқа давом этди.

Шунингдек таъкидланишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШда 15-17 май кунлари ташриф билан бўлади. Америка етакчиси Дональд Трамп билан музокаралардаги мавзулардан бири айнан Гуленни топшириш бўлади.