7 май куни Туркиянинг Конья шаҳридаги кўнгилочар боғлардан бирида "Адреналин минораси" деб аталувчи аттракционда техник носозлик сабабли 10 га яқин одам турли оғирликдаги жароҳатлар олди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, аттракцион ишлаётганда унинг троси узилиб кетган. Воқеа вақтида аттракцион кабинасида 17 киши бўлган. Юқорига кўтарилиб, кейин кескин пастга туширилувчи аттракцион 25 метр баландликка кўтарилгач, пастга туширилаётганда асосидан 2 метр баландликда трослари узилиб кетган.

Бунинг оқибатида кабина металл платформага кескин урилган. Жароҳат олганлар яқин орадаги госпиталга етказилганлар. Шифокорлар уларнинг ҳаётлари хавф остида эмаслигини маълум қилганлар.