Велосипедчи шлемига ўрнатилган камерада ўрмонда шериги ортидан қувган айиқни тасвирга олди. Видео Dusan Vinzik номли фойдаланувчи томондан YouTube’да жойлаштирилди

Ушбу воқеа Словакиядаги Малино Брдо тоғида содир бўлган. Камера сўқмоқ бўйлаб кетаётган велосипедчи ёнидан югуриб чиққан айиқни қайд қилган.

Айиқ бир фурсат велосипедчи ортидан сўқмоқ бўйлаб қувлаган, сўнгра ўрмонга қайтиб кўздан ғойиб бўлган. Олдинда кетаётган велосипедчи айиқ билан яна тўқнашиб кетишдан қўрқиб, ортга қайтган.