8 май куни Венесуэла миллий гвардияси Маракайбо шаҳрида намойишчиларга қарши кўзни ёшлатувчи газни қўллаган вақтда мактаблар, уйлар ва шифохоналар ҳам газ таъсирига учради.

Маълум қилинишича, шундай ҳолатлардан бирида газ қўллангандан кейин аксилҳукумат намойиши иштирокчилари болалар ва кексалар учун мўлжалланган "Менинг уйим" приюти ичига беркиниб олишга уринишган. Гвардиячилар эса приют биносига кираверишни газли гранаталар билан ўққа тутишган. Натижада газдан приютдаги кўплаб болалар ва кексалар жабр кўрган.

ABC телеканалининг маълум қилишича, кўнгиллилар ва қутқарувчилар бинолардан одамларни шошилинч эвакуация қилишларига тўғри келган. Болалар қўлларда, касаллар ва қариялар аравачаларда олиб чиқилганлар.  

Фото: beloitdailynews.com
Фото: beloitdailynews.com

Шунингдек, маълум қилинишича, 8 майда Каракасда ўтган намойишларда камида 116 киши жароҳат олган.

Фото: beloitdailynews.com
Фото: beloitdailynews.com
Фото: beloitdailynews.com
Фото: beloitdailynews.com
Фото: beloitdailynews.com