Номаълум шахс Австралиянинг Qantas авиакомпанияси ижрочи директори Алан Жойснинг юзига бизнес-анжуман вақтида торт суртиб ташлади. Бу ҳақда ABC ёзмоқда.

Ҳодиса Перт шаҳридаги тадбирда рўй берган, Жойс у ерда Qantas томонидан ташкиллаштирилувчи парвозлар ҳақида маълумот берган.

Интернетда тарқалган видеода костюм кийиб олган эркакнинг саҳнага чиқиб, Жойсга яқинлашиши ва унинг юзига тортни босишини кўриш мумкин.

Нотиқ саҳнани тарк этди, бироқ кейинчалик ўз нутқини якунлаб қўйиш учун пиджаксиз қайтиб келди, деб хабар бермоқда ABC.

Телеканал маълумотига кўра, тадбирнинг хавфсизлик хизмати ходимлари айбдорни қўлга олишди ҳамда полицияга топширишди.