Жанубий Корея компаниясининг янги маҳсулоти яқин ҳафталарда намойиш этилиши, унинг оммага тақдимоти эса Франкфуртдаги автокўргазмада бўлиб ўтилиши мумкин.

Янги машина суратлари Carspotting Portugal гуруҳи томонидан эълон қилинди. Гувоҳларнинг ёзишича, Hyundai Kona Лиссабондаги суратга олиш жараёнида пайқалган. Уни, тахминларга кўра, кроссовер реклама ролигини тасвирга олиш вақтида суратга олишган. 

Kona кроссоверига i30 моторлари гаммаси ўрнатилиши мумкин. Бу эса, унга 100, 120 ва 140 от кучига эга атмосферали ҳамда кучайтирилган бензинли двигателлар, шунингдек, 95, 110 ва 136 от кучига эга дизел моторлар ўрнатилиши мумкинлигини англатади. 

Катта эҳтимол билан унинг барча ғилдираклари етакчи бўлиши мумкин. Hyundai Kona Европа бозорида сотилади, у Renault Captur, Peugeot 2008, Nissan Juke, янги Opel Crossland X каби машиналар билан харидорлар учун курашади.