«Монако»га қарши ўтган чемпионлар Лигаси ярим финали жавоб учрашувида Дани Алвес ўзи ҳам гол уриб, яна бир голга узатма бериб, «Ювентус»нинг ғалабасига жуда катта ҳисса қўшди ва ҳақли равишда учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Ушбу ғалабадан кейин Массимилиано Аллегри шогирдлари икки учрашув натижасига кўра (2:0, 2:1) финалга йўл олди.

Жардим Фалькаога ишонганди

@ChampionsLeague

Агар нарсаларни ўз номи билан атайдиган бўлсак, «Ювентус»нинг «Монако»га қарши жанги тақдири олти кун аввал ҳал қилиб қўйилган эди. «Луи II» стадионида Гонсало Ҳигуаиннинг дубли «кекса синьора»га чемпионлар Лигаси финалига чиқишини амалда таъминлаб бўлган эди. Монаколиклар, албатта, финалга йўлланма учун имкониятлари камлигини ўзлари ҳам яхши тушуниб туришгинди, бироқ Туринда ҳақиқий жанг ваъда қилишаётганди. Акс ҳолдда уларни ҳеч ким тушунмасди.

— «Ювентус» бизга кўп муаммолар яратди, шу сабабли ниманидир ўзгартиришга мажбур бўламиз. Уларнинг сафида айниқса Дани Алвес ўзини кўрсатди. Бунинг ҳайратланарли жойи йўқ, у бундай даражадаги ўйинларни кўравериб, кўзи пишиб кетган буюк футболчи. Агар биз ютишни истасак, ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз керак. Биз Радамель Фалькаодан кўп нарса кутаяпмиз. Биз ёмон фикрларни бир чеккага йиғиштириб қўйиб, фақат ҳужум қилишимиз керак. Биринчи ўйинда дарвоза томон зарбаларимиз сони итальянларники билан тенг бўлди. Бироқ, рақибларимизники самарали чиқиб қолди. Ўз-ўзидан равшанки, «Ювентус» бизга нисбатан тажрибалироқ жамоа. Ютқазганимизга сабаб, яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Туринда эса ўз орзумизни рўёбга чиқаришга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз — финалга чиқиш. Мен ўз футболчиларимдан фахрланаман», — деган эди «Монако» мураббийи Леонардо Жардим.

Хедира Маркизиони 10 дақиқа алмаштирди

Агар Жардим Фалькао ҳақида гапирган бўлса, мухлислар учун жамоадаги қизиқ шахс — 18 ёшли Килиан Мбаппе бўлиб турибди. Ниҳоятда иқтидорли ёш француз йигитчасининг 39 ёшли Жанлуижи Буффон билан қарама-қаршилиги бу ярим финалга ўзгача тус бераётган эди. Албатта, Монакода «Ювентус»нинг тажрибали ҳимоя чизиғи ЕЧЛнинг ушбу плей-офф босқичида 5та гол уришга улгурган Мбаппени зарарсизлантиришни уддалаганди, лекин ҳужумчининг олдида ўз мақсадига етишиш учун яна 90 дақиқа бор эди. 

Кутилганидек, Мбаппе ва Буффон биринчи дақиқалардан ҳаракат қилишди. Массимилиано Аллегри «Ювентус»нинг бошланғич таркибида фақат битта ўзгариш қилди: дисквалификациясини ўтаган Хедира майдон марказида Клаудио Маркизиони алмаштирди. Лекин германиялик футболчи 10-дақиқада мушакларни чўзиб олиб, ўрнини яна Маркизиога бўштиб берди. «Монако» асосий таркибига бу марта Андреа Ражи, Бенжемен Менди ва Жоау Моунтинью киритилди. Бир ҳафта муқаддам Жардимнинг кўрсатмаларини кўнгилдагидек бажармаган Фабиньо ва Тома Лемар захирада қолдирилди. Сўнгги дақиқаларда Набил Диррар қайдномадан тушиб қолди.

@ChampionsLeague

«Ювентус» (Италия) – «Монако» (Монако) 2:1

Голлар: 1:0 – Манджукич (33), 2:0 – Дани Алвес (44), 2:1 – Мбаппе (69).
Ювентус: Буффон, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Бардзальи (Бенатия, 85), Пьянич, Хедира (Маркизио, 10), Дани Алвес, Манжукич, Дибала (Куадрадо, 54), Ҳигуаин.
Монако: Субашич, Жемерсон, Глик, Сидибе, Менди (Фабиньо, 55), Бернарду Силва (Лемар, 69), Моутинью, Мбаппе, Бакайоко (Жермен, 78), Ражи, Фалькао.
Огоҳлантириш: Фалькао (40), Менди (51), Бонуччи (74).
Дастлабки ўйин – 2:0

Тузоқдаги Мбаппе

@ChampionsLeague

«Ювентус»нинг тактик схемаси Монакода кўрганимиздан кўра анънавий уч марказий ҳимоячили схемага кўпроқ келбат берарди. У ерда Андреа Бардзальи кўпроқ ўнг қанот ҳимоячисига айланиб турган эди, Алвес эса — ярим ҳимоячига. Жавоб ўйинида туринликларнинг ҳимоя муштуми янада мустаҳкамроқ бўлди.

Франция чемпионати вакили ўйинни жуда тажовузкор руҳда бошлади. Меҳмонлар бир неча ҳужумни ўзининг чап қанотидан, Бардзальи ва Алвес ўртасидаги боғламани узиб ташлаш учун уюштиришди. Мбаппе ҳам шу ерга кириб олди. Лекин монаколикларнинг ёш иқтидорининг қўлидан келган нарса — офсайддан дарвоза устунини пойлаш бўлди. Мбаппе ва Фалькао «кекса синьора» ҳимоячилари томонидан ўрнатилган тузоққа тушиб қолишди ва уларга айтарли муаммо туғдира олишгани йўқ. Танаффусгача Килиан яна битта зарба бера олишни эплади. Буффондан ҳам мўъжизалар кўрсатиш талаб этилмаётганди, биринчи бўлимда «Ювентус» дарвозаси олдида энг таранглашган вазиятда уни Жоржо Кьеллини суғурталаб турди. «Монако» айнан Алвеснинг зонасидан ёриб кирди, бироқ Дани ҳимояда у қадар ишончли бўлмаса ҳам, бу ярим финалларнинг натижасига катта ҳисса қўшди.

«Ювентус»га эркинлик берсанг нима қилади?

@ChampionsLeague

Жардим ҳам уч марказий ҳимоячини ортда қолдирди, иккитадан жонга эга Менди ва Сидибе мезбонлар ҳимоясини қанотини очиб, Мбаппе ва Фалькаони тўп билан таъминлаб туришади, деган мақсадда. Натижада «Монако» ҳимоячида ҳаддан зиёд бўш ҳудуд пайдо бўлди, бундан эса «Ювентус»дек тажрибали жамоа фойдаланмаса бўлмас эди. Аввалига меҳмонларни Даниэль Субашич қутқарди. У Хорватия термасидаги жамоадоши Манжукичнинг ажойиб зарбасини қайтарди: дарвозабон ўз вақтида жойини тарк этиб, масофани қисқартирди ва тўр томон йўл олган тўпни тўсди. Бироқ Манжукич барибир кейинроқ ўз ниятига эришди.

Яна Алвес топ-классини кўрсатди! Бразилиялик футболчи шундай ўйнамоқдаки, жамоа уни шундоққина текин қўйиб юборгани учун «Барселона» мухлислар клуб раҳбариятини энг сўнгги иборалар билан сўкишга мажбур бўлишмоқда. Биринчи бўлим якунланай деб турганда бунгача Манжукичга голли узатма бериб бўлган Дани Алвес ва ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Алвеснинг ҳаракатлари эвазига «Ювентус»нинг умумий устунлиги 4 та голгача етди.

Буффоннинг қуруқ сериясига нуқта қўйилди

@ChampionsLeague

Шундай қилиб, иккинчи бўлим қуруқ формалликка айлантирилди. Энди бу кеч Мбаппе ва Фалькао гол уриш-урмаслиги ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай қолди. Гарчи, фақатгина Буффон ўзининг қуруқ сериясини давом эттиришни истаб турган эса-да. Жорий чемпионлар Лигасида сўнгги марта Буффон қўриқлаётган дарвозага 22 ноябрда «Севилья» гуруҳ босқичида гол ура олган эди, плей-офф сериясида эса Жанлуижи ҳали гол ўтказмаганди.

Лекин Мбаппенинг ҳамма кутаётган голи барибир урилди, майли, биринчи уринишидан бўлмаса ҳам. Аввалига «Ювентус» дарвозабони ўғли тенги ёш ҳужумчи билан дуэлда ғолиб чиқди. Бироқ, 69-дақиқада Буффон Моутиньонинг узатмасини тўса олмади ва Килиан ўз нуфузи учун гол урди.

@ChampionsLeague

«Ювентус» ташқи томондан «Монако» устида ўта осон ғалаба қозонди. Жаҳон футболининг энг яхши ҳимояси энг кучли ҳужум чизиғи устидан ғолиб чиқди. Энди туринликлар афтидан «Реал»га қарши финалга ҳозирлик кўришади, монаколиклар эса 2016/17 йилги мавсумдаги ёрқин қатнашуви учун барча мақтовларга лойиқ. Буюк Буффонга ҳозирча ўз коллекциясида йўқ бўлган ягона соврин — чемпионлар Кубогига эга чиқиш учун учинчи имконият тақдим этилмоқда.