Даниядаги янги автомобиль ишлаб чиқарувчи - Agile Automotive – иккита моделни чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. Улар Lotus ва Ariel спорткарларига рақобат туғдириши мумкин. Моделлардан бири SC122, иккинчиси эса – SCX деб номланди.

Agile SC122 спорткари карбонли шассида қурилган, ўрта моторли тузилиш ва 850 килограмм оғирликка эга. У икки модификацияда таклиф этилади – йўлли ва трекли. Автомобиль 3.5 бўлган 425-кучли олти цилиндрли двигатель билан жиҳозланади, у беш поғонали “механика” ёки етти диапазонли секветаль трансмиссия билан бирга ишлаши мумкин.

Шунингдек SC122 моделини “енгиллашган” версияда 3,5 литрли моторга эса нусхада ҳам буюртма қилиш мумкин.

SCX спорткари Ariel Atom принципи билан бир хилда ясалган. Автомобилда кузов панеллари, олд ойна ва том йўқ, шу билан бирга, уни фақатгина фуқаролик ёки трекли нусхада буюртма қилиш мумкин. Бу машина 600 килограмм оғирликка эга.

Модель икки литрли Toyota двигатели билан жиҳозланади. У икки хилда бўлиши мумкин: атмосферли ёки механик нагнетатель (цилиндрга келадиган ҳавони олдиндан сиқиб берувчи компрессор). Биринчи ҳолатда у 180 от кучига, иккинчисида эса – 250 от кучига тенг.

Кутилишича, Agile SC122 тахминан 108 минг евро турса, SCX – 67,5 минг еврога баҳоланади.

Суратлар: motor.ru