Феноменал мавсумдан сўнг «Монако» футболчилари Европа топ-клубларнинг бош трансфер мақсадларига айланиши турган гап.

Фото: @ChampionsLeague 

Бенжамен Менди (Франция)
Чап қанот ҳимоячиси, 22 ёш
Нархи (бу ерда ва кейинги сатрларда — transfermarkt.com маълумотларига кўра): 9 млн. евро

Фото: Reuters

Яқин яқингача Менди «Марсель»да шунчалик ноўнғай ўйин кўрсатар эдики, «учранглилар»нинг собиқ футболчиси, ҳозирда журналистлик қилаётган Эрик ди Меко Бенжамин қачондир Франция терма жамоасида тўп сурадиган бўлса, каламуш еб юборишини ваъда қилган. «Монако»да футболчи анча ўсди ва ди Мекони ваъдасининг устидан чиқариш ва «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Ман Сити» ва «Ливерпуль» каби Англия топ-клублари эътиборини ўзига жалб қилишга муваффақ бўлди. Санаб ўтилган сўнгги икки клубга чап қанот ҳимоячиси жуда керак — Гвардиола Клишига ўринбосар излаб юрибди, Клопп эса қанотдаги туйнукларни номинал таянч яримҳимоячиси Милнер билан ямаб юрибди.

Жибрил Сидибе (Франция)
Ўнг қаннот ҳимоячиси, 24 ёш
Нархи: 14 млн. евро

Фото: @ChampionsLeague 

Ўтган ойнинг ёзида «Лилль» ҳимоячиси Монакода эмас, Лондонда пайдо бўлиши мумкин эди — уни «Арсенал» ўз сафига чорлаганди. Сидибе рад жавобини берди — келиб чиқиши Малидан бўлган француз ҳимоячиси асосий таркиб ўйинчиси бўлишни истарди, Венгер томонидан ваъда қилинган бир мавсумдаги 25та ўйин уни қониқтирмади. «Монако»да ўтказилган ўта муваффақиятли мавсумдан сўнг унга жиддийроқ клуб — «Барселона» қизиқиш билдирган. Ҳозир Каталония клубида ўнг қанот ҳимоячиси позициясида номинал яратувчи Серхио Роберто ўйнамоқда, Алейш Видаль эса ёзда жамоани тарк этишга ҳозирлик кўрмоқда. Сидибедан ташқари, «Барселона» қисқа рўйхатига португалиялик Канселу ва Суареш, шунингдек «Рома»дан Бруно Перес ва ЦСКАдан Марио Фернандес ҳам кирган.

Тьемуа Бакайоко (Франция)
Таянч яримҳимоячиси, 22 ёш
Нархи: 7,5 млн. евро

Фото: Reuters

Менди ва Сидибедан фарқли ўлароқ, ивуарлик илдизларга эга француз таянч яримҳимоячиси «Монако»да уч йилдан бери ўйнаяпти ва клуб билан янги шартнома имзолашни истамаяпти. Ҳозирча Бакайоко жамоа билан 2019 йилгача боғланган, бироқ ёзда муҳитни ўзгартирмоқчи. «Монако» раҳбарияти томонидан белгиланган нарх «бор-йўғи» 60 млн. евро. Ҳозирча Байкакони қўлга киритиш учун икки номзода бор: Канте атрофида французча боғлам қуришни мақсад қилган «Челси» ва Матюидидан эҳтимолли ажралиш ўрнини тўлдиришга уринаётган «ПСЖ».

Фабиньо (Бразилия)
Таянч яримҳимоячиси/ўнг қанот ҳимоячиси, 23 ёш
Нархи: 20 млн. евро

Фото: @ChampionsLeague 

Топ-клублар бразилиялик бу футболчсини икки йилдан бери кузатишади, ўшанда у унчалик кучли бўлмаган «Монако»да ўнг қанот ҳимоячиси бўлиб тўп сурарди. Ўтган ёзда Фабиньо бир оёғи билан «Манчестер Юнайтед»да эди, бироқ «Монако» маошини оширишдан қочиб, ўз етакчиси Карвалью билан шартномани узайтиришни истамади. Жардимнинг жамоасида бразилиялик майдон марказида ортдан тўп узатувчи позициясига ўтказилди ва инглизлар ҳамда испанлар учун янада орзу қилинган мақсадга айланди. 2017 йилда Фабиньонинг ўзи ҳам АПЛда ўзини синаб кўришга қарши эмаслигига шама қилди.

Тома Лемар (Франция)
Ўнг қанот яримҳимоячиси, 21 ёш
Нархи: 20 млн. евро

Фото: Reuters

«Ювентус»га қарши ярим финал ўйинларида «Монако»нинг ёш яримҳимоячиси ҳаммадан кўпроқ ўзини кўрсатди. Гап шундаки, Италия гранд жамоаси Лемарга жиддий равишда қизиқиш билдирмоқда. Асли гваделупалик 21 ёшли футболчи барча топ-клубларнинг скаутлари назарига тушган. Оммавий ахборот воситалари ҳаттоки «Манчестер Сити» «Монако»нинг бир йўла тўрт ёшларини харид қилиши борасида миш-мишни болалатиб юборишганди —Лемардан ташқари бу рўйхатдан Менди, Фабиньо ва Мбаппе ўрин олганди. Лекин «миш-мишлар» ичида энг ҳақиқатга яқини «Ювентус»нинг қизиқиши ҳақидаги маълумотдир, бу жамоада ўнг қанот яримҳимоячиси позициясида дароз марказий ҳужумчи Марио Манжукич ўйнатилмоқда.

Бернарду Силва (Португалия)
Ўнг қанот яримҳимоячиси, 22 ёш
Нархи: 25 млн. евро

Фото: Reuters

Силва — «Монако»нинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси ва «ПСЖ»дан Кавани ва Вератти, «Лион»дан Ляказетт билан биргаликда Франция Лига 1ининг энг муҳим ўйинчиси унвони учун номзод ҳисобланади. Агар португалия футболчи Франция чемпионатида керагидан ортиқча ушланиб қоладиган бўлса, доимо умид балқиб турган бирок катта юлдузга айланиш имкониятини қўлдан бой берган Ляказетт тақдирини такрорлаши тайин. Ҳозир Силва ҳақида «Бавария»да ҳам, «Реал»да ҳам, Англияда ҳам гап-сўзлар бормоқда — ҳамма жойда унинг учун «Монако» вице-президенти Васильевга футболчининг йўқотилиши ташвишини бемалол қоплайдиган катта пул ваъда қилишмоқда.

Килиан Мбаппе (Франция)
Ҳужумчи, 18 ёш
Нархи: 10 млн. евро

Фото: @ChampionsLeague 

Мбаппенинг Европа футболида пайдо бўлганини сезмаслик қийин эди. «Монако»даги ўспирин бир оёғи билан «Манчестер Юнайтед» ва «Боруссия» каби клубларни ўртадан олиб ташлади, энди эса «Реал», «МЮ» ва бошқа бир топ-клуб ҳақида ўйламоқда. Футболчининг агенти Федерико Пастореллонинг таъкидлашича, мижозининг бир оёғи 80 млн. евро туради;   Васильев эса Мбаппе унга ўғлидек бўлиб қолгани, у бебаҳо эканлигини айтиб ўтган. Нима бўлганда ҳам, «Реал» президенти Флорентина Переснинг ёрқин порлаб чиққан юлдузларни харид қилиш учун пулни орқа-кетига қарамай ишлатиш одати борлигидан тахмин қилса бўладики, Мбаппенинг кейинги манзили эртами-кечи барибир Мадрид бўлади. 

Леонарду Жардим (Португалия)
Бош мураббий, 42 ёш

Фото: @ChampionsLeague 

Бироқ бу футболчиларнинг йўқотилиши «Монако»нинг бош мураббийи Леонарду Жаримнинг жамоани тарк этишига тенглаша олмайди. Португалиялик мутахассис Европадаги энг ёрқин жамоани тўплай олган ва таркибда биргина (сўнган) юлдуз — Радамель Фалькаонигина сақлаб қолган. Энди шу вақтгача ўртаҳол португал клублари ва юнонларнинг «Олимпиакос»ида ишлаган Жардимни «Барселона» ва «Арсенал»да кутишмоқда. «Барселона» ёзда янги мураббий топишга қатъий қарор қилган ва ҳозирча изланишда — собиқ каталонияликлардан иборат шорт-листга «Монако»нинг ҳозирги мураббийи ҳам киритилган. Лондонда эса ҳамма нарса Арсен Венгернинг истеъхфосига қараб кетмоқда ва, масалан, собиқ арсеналчи Микаэль Сильвестр Жардимни ўзининг собиқ жамоаси учун идеал номзод деб ҳисобламоқда.