Google компанияси 360 даражали камералар учун «Street View Ready»  истеъмолчи стандартини ишга тушириш ҳақида эълон қилди. Фойдаланувчилар махсус илова ёрдамида ўзларининг 3D-роликларидан Google Street View учун панорамалар яратишлари мумкин бўлади. Google блогида шу ҳақида хабар берилди. 

Google'нинг маҳсулотлар бўйича менежери Чарльз Армстронгнинг таъкидлашича, янги стандарт ҳам Street View ишонч дастури билан ҳамкорлик қилувчи сураткашлар, ҳам оддий фойдаланувчилар учун мўлжалланган.

"Биз оғир иш бажаргунимизга қадар сиз юриш, югуриш, велосипед ва ҳатто отда учишингиз мумкин: видеоингиздаги ҳар бир кадрни анъанавий интерактив Street View'га қўшамиз", - дейди Чарльз Армстронг.

Компанияда 2017 йилда SWR'ни қўлловчи қурилмаларнинг биринчи тўлқини доирасида 20 камера ишлаб чиқарилиши, улардан бир қисми Токиодаги махсус тадбирда намойиш қилинишини маълум қилишди. 

«Street View Ready» стандарти тўрт хил турга эга: «mobile ready» (тўғридан тўғри смартфондан юклаб олиш), «auto ready» (автомобиль томига маҳкамлаш), «vr ready» (уч ўлчамли съёмка ва VR-панорама яратиш) ҳамда «workflow ready» (камералар билан тўпламда нашр қилиш учун жиҳозлар).

Google маълумотларига кўра, Samsung ва GoPro, шунингдек бошқа видеоускунлар ишлаб чиқарувчилар дастурни амалга оширишга киришган.