Ҳозирда АҚШда сафар билан қолаётган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ президенти Дональд Трамп ва давлат котиби Рекс Тиллерсон билан учрашув ўтказди. Лавровнинг маълум қилишича, у Трамп ва Тиллерсон билан Россия ва АҚШнинг халқаро майдондаги ўзаро ҳаракатланишини муҳокама қилган.  

Лавровнинг айтишича, Тиллерсон билан учрашув натижаларига кўра халқаро муаммоларни биргаликда ҳал қилишга келишиб олинган.

"Барча маълум қийинчиликларга қарамасдан, бизнинг давлатлар халқаро кун тартибида турган муҳим муаммоларни ҳал қилишга биргаликда ёрдам бера олишлари ва беришлари шартлиги тасдиқланди", деб айтди Лавров.

Лавровнинг қўшимча қилишича, у Трамп ва Тиллерсон билан Сурияни ва у ерда хавфсиз ҳудудларни яратишни муҳокама қилган. Лавров буни Сурияда зўравонликни камайтиришдаги қадам деб атаган. Лавровнинг таъкидлашича, Трамп Россия ва АҚШ ўртасида ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини тасдиқлаган.  

Учрашувда Россияга қарши санкциялар мавзуси кўтарилмаган. Лавров Россиянинг АҚШдаги дипломатик мол-мулки масаласи икки томонлама муносабатларга путур етказилмаган ҳолда ҳал қилинишига умид билдирган. 

Лавров ОАВнинг Россия гўёки АҚШнинг ички сиёсатига таъсир қилиши ҳақидаги хабарларини уйдирма деб атаган. Унинг таъкидлашича, бундай айбловлар фақатгина носоғлом муҳитни юзага келтиради.

Лавровнинг таъкидлашича, айни вақтда Россия ва АҚШ мулоқоти аввалги президент Барак Обама вақтида бўлгандек "турли мафкуралардан" холи. Лавровнинг айтишича, у Вашингтондаги музокаралар давомида Трамп маъмурияти "пухта одамлар" эканлигига ва улар муаммоларни ҳал қила олишларига ишонч ҳосил қилган.   

Таъкидланишича, Лавров ва Трамп ўртасидаги суҳбат бир соатдан сал кўпроқ давом этган.