Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Асад Хўжаев ҳамда вазирликлар ва қўмиталар матбуот хизматлари раҳбарларининг маҳаллий ОАВ вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Давра суҳбати кўринишида бўлиб ўтган учрашув, Асад Хўжаевнинг айтишича, бу борадаги илк қадамдир. Унинг сўзларига кўра, икки ҳафтада бир маротаба барча давлат идоралари матбуот хизматларининг ОАВ вакиллари билан мулоқотини ўтказиш режалаштирилмоқда.   

Президент матбуот котиби Асад Хўжаев

Ўзаро мулоқот чоғида турли давлат идоралари ва вазирликлар матбуот хизматларининг ОАВ билан ҳамкорлигини қандай қилиб юқори савияга кўтариш, бу борада нималарга эътибор қаратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.