2017 йил 13 май куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади. Тадбир университетнинг Физика факультети биносида бўлиб ўтади.

Унда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлар, абитуриентлар ва ота-оналар Ўзбекистон Миллий университети факультетлари ва кафедралари билан танишиб, абитуриентларга тегишли барча маълумотларни олишлари мумкин.

Тадбир соат 10:00 дан 15:00 гача бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Университет кўчаси, 4-уй, 
ЎзМУ Физика факультети биноси.
Мўлжал: “Беруний” метро бекати.