Нью-Йоркда Ист-Ривер кемалар ўтиш бўғози минглаб литр нефть маҳсулотлари билан ифлосланди. Бу Consolidated Edison энергетика компанияси объектида содир бўлган ҳодиса оқибатида юз берди, деб хабар қилмоқда The New York Post.

«Ист-Ривер бўйлаб йўл нефть билан ифлосланиш натижасида бироз секинлик билан кечади», - дейилади Нью-Йорк кема қатнови хизматининг твиттерида.

Таъкидланишича, ташкилот ходимлари барча кемалар учун йўлни тўсиб қўйган ҳолда “хавфсизлик зоналари”ни ташкил қилишди. Ҳозирда қирғоқ ва сувни нефтдан тозалаш жараёни давом этмоқда.

Соҳилни қўриқлаш хизмати маълумотига кўра, сувга 37 минг галлон нефть мойи (140 минг литр) тўкилган.