Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финали иккинчи жавоб учрашуви Мадрид дербисига айланади. Tribuna.Uz финал олдидан сўнгги ЕЧЛ учрашув тафсилотларига батафсил тўхталиб ўтди.

Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финали иккинчи жавоб учрашуви Мадрид дербисига айланади. Tribuna.Uz финал олдидан сўнгги ЕЧЛ учрашув тафсилотларига батафсил тўхталиб ўтади.

«Атлетико» – «Реал» (2 май, 23:45, UzReport, Матч ТВ, Матч! Футбол 1)

Туриннинг «Ювентус» клуби дастлабки финал йўлланмасини қўлга киритди ва уч ҳафтадан сўнг бўлиб ўтадиган ўйинда ўз рақиби ким бўлишини бугун аниқлаб олади. Рақибнинг манзили аниқ — Мадрид. Фақат шаҳарнинг қайси жамоаси бўлиши ҳозирча номаълум бўлиб турибди. «Реал»нинг биринчи учрашувда 3:0 ҳисобда ғалаба қозонган ва тарихда бундай ютуқдан кейин, фақат ижобий натижалар қайд этганини ҳисобга оладиган бўлсак, айнан Зидан жамоаси бўлиши ҳақиқатга яқин бўлиб қолмоқда. 

Аммо Диего Симеоне ва унинг шогирдлари таслим бўлиш нияти йўқ. Мураббийнинг фикрича унинг жамоаси «ҳакам ҳуштаги чалинмагунча, бир зум ҳам курашни тўхтатмайди». Бу эса бизни олдинда яна бир қизиқарли учрашув кутаётганидан далолат беради.

Ўзаро учрашувлар тарихи

Фото:  Twitter@ucl

Еврокубокларда икки жамоа ўртасидаги тўқнашувлар тарихи титкиланса биринчи наватда дарҳол икки финал учрашуви ёдимизга тушади. Аммо жамоалар бундан ташқари 2014/2015 йилги мавсумда ЕЧЛ чорак финалида ҳам ўзаро рўбарў келишган. «Висенте Кальдерон»да ҳисоб очилмаган бўлса, «Бернабэу»да ягона гол ўйин тақдирини мезбонлар фойдасига ҳал қилганди. Умумий еврокубоклар статистикаси «Атлетико» учун қуйидагича: «Реал»га қарши еврокубок плей-оффларида 4та тўқнашув (1959-йилда ҳам учталик ўйинда «Реал» ғолиб чиққан) барчасида «қаймоқранглилар» учун керакли натижа билан тугаган.

Қизиқарли фактлар ва рақамлар

Атлетико Мадрид

Фото: Twitter@realmadrid

— «Атлетико» Европа чемпионлар лигасининг (ЕЧК) ярим финалида 5 марта иштирок этган ва уларнинг сўнгги учтасида финал йўлланмасини қўлга киритган. Сўнгги марта жамоа ярим финалга чиқиб, 1971 йилда икки учрашув натижасига кўра («Аякс»га 1:0, 0:3) мағлубиятга учраган;
— «Атлетико» ЕЧЛ (ЕЧК) ярим финалларида ўз уйида ўтган бирорта учрашувда мағлубиятга учрамаган (4Ғ, 1Д). Биргина дуранг ҳам «Челси»га қарши меҳмондаги учрашувда 3:1 (2014 йил) ҳисобида ғалаба билан қайтилганидан кейин қайд этилган;

— «Атлетико» бугун еврокубоклар билан хайрлашадиган «Висенте Кальдерон» стадионида 35 учрашув ўтказган бўлиб, уларнинг 29тасида ғалаба қозонган, 2 марта ғалаба қозонган. Жамоа уй стадионида сўнгги 10 учрашувдан буён мағлубиятга (8Ғ, 2Д) учрамай келмоқда. Бу мавсумда эса ўтказилган 5 учрашувнинг 4тасида жамоа ғалаба қозонган;
— «Атлетико» еврокубокларда испан жамоаларига қарши 21та учрашув ўтказиб, 8 ғалаба, 5 дуранг ва 8 мағлубият қайд этган. Ўз уйида ўтказган учрашувларда жамоа испан клубларига бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган — 6 ғалаба, 2 дуранг. Икки учрашувдан иборат плей-оффлардаги кўрсаткич эса 5 ғалаба, 3 мағлубиятдан иборат. Яъни «Атлетико» уч марта испан жамоасига икки ўйин натижасига кўра ютқазиб, мусобақадан чиқиб кетган;
— 1959 йилги мавсум ярим финалидаги Мадрид дербисидан сўнг, «Атлетико» фақатгина Европа лигаси (2011/12 йилги мавсум) ярим финалида Испания жамоасига рўбарў келган. Ўшанда жамоа «Валенсия»ни икки учрашув натижасига кўра, 5:2 (ўйда 4:2, меҳмонда 1:0) ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўлланма олган;
— «матрасчилар» УЕФА тасарруфидаги мусобақаларнинг плей-офф босқичларида 19 марта дастлабки учрашувда ютқазиб, 9тасида кейинги босқичга чиққан, 10тасида имконият бой берилган. Сўнгги марта жамоа 2008/09 йилги ЕЧЛ саралаш босқичида «Шальке»га биринчи ўйинни бой бериб (0:1) жавоб учрашувидаги ғалаба (4:0) эвазига кейинги босқичга йўлланма олган.
— «Атлетико» 1981/1982 йилги мавсум УЕФА кубоги саралаш босқичида «Боавишта» клубига биринчи учрашувда учта тўп фарқи билан ютқазиб (1:4), жавоб учрашувида бу фарқни йўққа чиқара олмаган (3:1).

Реал Мадрид

Фото: Twitter@realmadrid

— «Реал» ЕЧЛ ва эски форматдаги ЕЧКни қўшиб ҳисоблаганда ярим финал йўлланмасини 27 марта қўлга киритган. Бу сафар 28-марта шу босқичда қатнашмоқда;
— «Реал» ЕЧЛ ярим финалларида меҳмонда ўтказган учрашувларнинг сўнгги еттитасидан фақат биттасида («Бавария», 2014 йил) ғалаба қозонган (2 дуранг, 4 мағлубият), ярим финалларнинг умумий статистикасида эса жамоа меҳмонда 5та ғалабага эришган (6Д, 16М);
— «Реал» бу йилги ЕЧЛ мавсумида умуман мағлубиятга (8Ғ, 3Д) учрамаяпти. Плей-офф босқичининг барча учрашувида жамоа ғалаба қозонган.
— «Қироллик клуби» ўтган йили ЕЧЛ чорак финалида «Вольфсбург»дан чорак финалда (0:2) мағлуб бўлганидан буён меҳмонда 11 учрашув ўтказиб, уларнинг бирортасида мағлубиятга учрамай келмоқда. Уларнинг олтитасида жамоа ғалаба қозонган;

— «Реал»нинг испан жамоаларига қарши еврокубоклардаги статистикаси қўйидагича — 12Ғ, 6Д, 3М (меҳмонда 2Ғ, 3Д, 2М). Их рекорд в двуногих связях - W5 L2.

— бу «Реал»нинг ЕЧЛда бешинчи марта испан жамоасига қарши ярим финал учрашувини ўтказиши. Бунгача жамоа 1959 йилда «Атлетико»ни мағлубиятга учратган бўлса,қолган барча тўқнашувлар «Барселона»га қарши бўлиб ўтган. Жамоа каталонияликларни икки марта (1959/60, 2001/02) мағлуб этган бўлса, бир сафар имкониятни бой берган (2010/11).

— «Реал» 2011 йилда «Барселона»дан учралган мағлубиятдан кейин испан жамоаларига қарши еврокубокларда 8 учрашув ўтказиб, бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган..

— «Реал» плей-офф босқичининг дастлабки учрашувини ўз уйида ўтказиб, ғалаба қозонган 58 учрашувнинг 45тасида кейинги босқичга йўл олган (сўнгги марта жорий мавсум 1/8 финалида «Наполи»га қарши);
— жамоа ўз уйидаги дастлабки учрашувда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолат 9 марта (сўнгги марта 2014 йил «Боруссия»га қарши, жавоб учрашувида 0:2 ютқазган) кузатилган бўлиб, кейинчалик ўша қарама-қаршиликнинг барчасида «Реал» кейинги босқичга йўлланма олган. Жамоа бу тўқнашувларда кўпи билан иккита гол ўтказиб юборган ва бу ҳолат етти марта кузатилган.

Йўқотишлар

«Реал» таркибида Гарет Бэйл майдонга туша олмаслиги аниқ бўлиб улгурганди. Бу сафар унинг сафига Дани Карвахал ҳам қўшилди. Шунингдек Пепенинг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.

«Атлетико» таркибида Фернандес жароҳати сабаб учрашувни ўтказиб юборади. Хуанфран ва Хосе Хименеснинг майдонга тушиш-тушмаслиги бугунги фитнесс тестлардан сўнг аниқ бўлади. Шиме Врсальконинг иштироки эса ҳамон сўроқ остида қолмоқда

Тахминий таркиблар

Фото: soccer365

«Реал» ўтган учрашувга нисбатан битта ўзгаришни амалга ошириши кутилмоқда. Жароҳат олган Карвахал ўрнини ўнг қанотда Начо эгаллаши кутилмоқда. Атлетико» таркибида эса ўнг қанотнинг асосий футболчиси Хуанфран майдонга тушса, ўша чизиқ ягона ўзгариш бўлади. Бир сўз билан айтганда иккала жамоада ҳам ягона ўзгариш ўнг қанот ҳимоясида бўлиши кутилмоқда.

Атлетико: Облак; Хуанфран, Годин, Савич, Филипе Луис; Саул Нгиес, Коке, Габи, Феррейра-Карраско; Гризманн, Гамейро.
Реал Мадрид: Навас; Начо, Рамос, Варан, Марсело; Кроос, Каземиро, Модрич; Иско, Бензема, Роналду.