10 май куни Ўзбекистонга мамлакат велосипед спорти Федерацияси таклифига биноан Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС) президенти Осама Аҳмад Ал Шафар ташриф буюради.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси раиси Нарбаева Танзила Камаловна ҳамда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий Олимпия Қўмитаси раҳбарияти билан учрашув ўтказиш ўрин олган.

Шунингдек, Осама Аҳмад Ал-Шафар ташрифида Республикада велосипед спортининг ҳозириги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро доирадаги долзарб масалалар муҳокама қилинади.