Саудия Арабистонидаги Seven Car Lounge дилерлик маркази Rolls-Royce Phantom кабриолетининг сўнгги нусхасини сотувга қўйди. Хабарларга кўра, у умуман йўл босмаган.

Сотувчи маълумотига кўра, Phantom VII Drophead Coupe сериясида энг сўнгги бўлиб чиқарилган кабриолет Riva Aquarama тезкор катери йўналишида безатилган. Автомобиль кузови икки рангга бўялган, ғилдирак дисклари ва “вайтволлар” ҳам икки хил рангда.

Кабриолет салонини безашда икки хилдаги чарм, карбонлардан фойдаланилган. Двигатель – ҳажми 6,75 литр ва қуввати 460 от кучи бўлган 12 цилиндрли агрегат.

Машина қиймати ошкор этилмаяпти.

Еттинчи авлоддаги Phantom лимузини 2003 йилда тақдим этилган бўлса, 2007 йилда кабриолет, 2008 йилда эса – купе пайдо бўлган. Rolls-Royce 2017 йилнинг бошида лимузин чиқаришни тўхтатди. Янги авлоддаги “Фантом” келаси йили тақдим этилади.