Саудия Арабистони ҳукумати 2017 йил июлидан бошлаб ўрта ва кам даромадли фуқароларига ўзларининг молиявий аҳволларини яхшилаб олишлари учун нафақа беришни бошлайди. Саудия подшоҳлиги иқтисодиёт ва режалаштириш вазири ўринбосари Муҳаммад ал Тувайжри Bloomberg агентлигига берган интервьюсида шу ҳақда сўз юритган. 

"Фуқаро ҳисоби — субсидиялар қисқартирилиши ва бошқа қатъий тежаш чоралари сабабли кам ва ўрта даромадли саудияликларга нақд пул тўлаш дастури режага мувофиқ июл ойидан тўловларни бошлайди", — деб қайд этган вазир. 

Унинг сўзларига кўра, 11 миллиондан ортиқ киши молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилган, бироқ ҳукумат уларнинг қанча миқдори ёрдам олиш учун ҳақли эканини муҳокама қилишда давом этмоқда. 

Бунда аввалроқ, меросхўр шаҳзода ўринбосари бўлган шаҳзода маҳаллий телевидениега берган интервьюсида маълум қилишича, Саудия Арабистонининг 10 млнга яқин аҳолиси моддий ёрдамга муҳтождир. 

Шу билан бирга, ҳукумат мамлакат аҳолисининг қанча қисмига субсидияларни бекор қилиш, қанчасига давом эттириш масаласини ўрганмоқда.