НАТО яқин ҳафталарда Афғонистондаги ноҳарбий таркиби сонини кўпайтириш хусусида қарор қабул қилади. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилган.

"Май ойида бўлиб ўтадиган учрашувда коллектив хавфсизлигимизни қандай кучайтиришимиз мумкинлигини муҳокама қиламиз… Биз ҳарбий раҳбариятимиздан Афғонистондаги контингентимизни бир неча минг киши билан кучайтириш бўйича сўров олдик, айни вақтда, бу масалани ўрганиб чиқаяпмиз. Яқин бир неча ҳафтада шу масалада қарор қабул қиламиз", — деган Столтенберг Лондонда журналистлар билан мулоқотда. 

"Афғонистонда жанговар миссияга қайтилмайди, у машғулотлар ўтказиш ва ёрдам бериш йўналишида давом эттирилади", — дея ойдинлик киритган бош котиб. 

Унинг сўзларига кўра, ушбу мавзу 25 май куни бўлиб ўтадиган НАТО саммитида батафсил муҳокама қилинади.