10 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳишом ибн Мишъал ибн Сувайлимни қабул қилди.

ТИВ матбуот хизмати берган хабарга кўра, бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томон муносабатлари ҳамда халқаро ташаббуслар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб жабҳалари кўриб чиқилган.