Яқин орада Шароф Рашидов кўчасини Мустақиллик майдони билан боғлайдиган йўл қисми қайта очилиши режалаштирилмоқда. 

10 май кунидан М-4 мавзесидаги бир вақтлар йўл бўлган, кейинчалик кўкаламзорлаштирилган ҳудудда ишлар бошлаб юборилган. Шаҳар ободонлаштириш хизмати ишчилари ёш дарахтларнинг ён-атрофини ковлашган. Касалланган ва кекса дарахтлар кесиб ташлаш учун рўйхатга олинган. 

Ободонлаштириш бўлими вакилининг сўзларига кўра, ёш ва яхши ҳолатдаги дарахтларнинг барчаси бошқа жойларга кўчирилади. Бу ишлар "Жасорат" ёдгорлигидан Мустақиллик майдонига элтувчи йўлни қайта тиклаш сабабли амалга оширилмоқда. 

Бироқ, ҳозирча, йўлнинг қачон очилиши маълум эмас. Бу эса Навоий, Амир Темур кўчаларидаги автомобил оқимини бирмунча камайтириш имконини беради.