9 май куни, Туркия жануби-шарқида юз берган портлаш оқибатида камида 3 ҳарбий жароҳат олди. Улар турли оғирликдаги жароҳатлар билан госпиталга етказилганлар.

Sabah нашри маълумотларига кўра, воқеа Эрон билан чегарадош бўлган Хаккари вилоятида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаган минани Курдистон ишчи партияси аъзолари қўйиб кетишган. Таъкидланишича, КИП бу вилоятдаги кўп туманларни назорат қилади. Айни вақтгача бирорта гуруҳ ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги.