Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финалидан ўрин олган дастлабки ярим финалнинг жавоб учрашуви бўлиб ўтди.

Туринда бўлиб ўтган учрашувда «Ювентус» «Монако»ни қабул қилиб, жавоб учрашувида ҳам ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди.

Учрашувнинг 33-дақиқасида Марио Манджукич Дани Алвешнинг узатмасидан кейин ҳисобни очган бўлса, 44-дақиқада Алвешнинг ўзи ҳужумнинг иккинчи темпида тўпни қабул қилиб олган ҳолда ажойиб голга муаллифлик қилди. 

Иккинчи бўлимда эса Килиан Мбаппе ўртадаги фарқни биттага қисқартиришга муваффақ бўлди. Бироқ бу ҳаттоки жавоб учрашувида ҳам ижобий натижага эришиш учун етарли бўлмади. 2:1, меҳмондаги 2:0 ҳисобидаги ғалаба —умумий ҳисобда 4:1 ҳисобда ғалаба қозонган «Ювентус» финал йўлланмасини қўлга киритди.

Иккинчи финалчи эртага бўлиб ўтадиган «Атлетико» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги учрашувда (биринчи учрашув 3:0, «Реал» фойдасига) аниқланади.

Европа чемпионлар лигаси, 1/2 финал

Ювентус (Италия) – Монако (Монако) 2:1 (2:0)
Голлар: Манджукич (33), Дани Алвеш (44) – Мбаппе (69).
Ювентус: Буффон, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Бардзальи (Бенатия, 85), Пьянич, Хедира (Маркизио, 10), Дани Алвеш, Манджукич, Дибала (Куадрадо, 54), Игуаин.
Монако: Субашич, Жемерсон, Глик, Ражжи, Сидибе, Менди (Фабиньо, 55), Бернарду Силва (Лемар, 69), Моутиньо, Мбаппе, Бакайоко (Жермен, 78), Фалькао.
Огоҳлантиришлар: Фалькао (40), Менди (51), Бонуччи (74), Манджукич (90).
Дастлабки учрашув – 2:0.