Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Эдгардо Бауса БАА терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий сайтида маълум қилинди. 59 ёшли мутахассис билан 2 йилга шартнома имзоланди. 

Бауса олдига терма жамоани 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига олиб чиқиш қўйилди. БАА ўз гуруҳида 4-ўринда бормоқда. Улар 3-поғонани эгаллаб турган терма жамоадан 3 очко ортда бормоқда. 

Бауса қўл остида илк расмий учрашув 13 июнь куни Тайландга қарши ўтказилади.